“Челси”ни “Ливерпуль”нинг собиқ президенти сотиб олиши мумкин

Спорт

image

Льюис Хемилтон ва Серена Уилямс “Челси”ни сотиб олиш борасидаги таклифлардан бирига сармоя киритди. Бу ҳақда “Sky News” нашри хабар берди.

“Формула-1”нинг етти карра чемпиони Хемилтон ва  теннис бўйича 23 маротаба “Катта дубулға” мусобақалари ғолиби Уильямс “Ливерпуль”нинг собиқ президенти Мартин Бротон бошчилигидаги консорциумга 20 миллион фунт (ҳар бири 10 миллион фунтдан) сармоя киритди. Бротоннинг "Челси"ни қўлга киритиш истаги 19 март куни маълум бўлганди.

Ҳозирда, “International Airlines Group”раҳбари Бротон ва “World Athletics” президенти Себастян Коудан иборат бўлган консорциум Лондон клубини Роман Абрамовичдан сотиб олиш таклифини юборган.

Инвестицион ассоциация вакиллари клуб инфратузилмасини ривожлантириш ва жамоани кучайтиришга сармоя киритишга тайёр эканликларини айтишди. Шунингдек, “Ливерпуль”нинг собиқ президенти, “Челси” тақдирига дахлдор бўлган қарорларда мухлислар фаол иштирок этишига ваъда берди.

Аввалроқ, Буюк Британия ҳукумати қистови остида россиялик тадбиркор Роман Абрамович Англиядаги барча мулкларини ва “Челси” футбол клубини сотувга қўйишга мажбур бўлганди. Бироқ ҳанузгача “Челси” харид қилиш борасида, Абрамовичга маъқул келадиган нарх таклиф қилингани маълум эмас.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг