“Челси” “Лейпциг” футболчисини сотиб олишга яқин турибди

Спорт

image

Франция терма жамоаси ва “РБ Лейпциг” клубининг футболчиси Кристофер Нкунку келаси ёзда "Челси"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Bild” нашри ёзмоқда.

24 ёшли вингер шу йилнинг август ойи охирида “Челси” учун тиббий кўрикдан ўтгани айтилган. Яъни, Нкунку Франкфуртда Лондон клуби шифокорлари назоратида юрак текширувини ўтказган . Тиббий кўрикда “Челси” ортопеди ҳам иштирок этган. Англиянинг “The Telegraph” журналисти Метт Лоу ҳам бу маълумотни тасдиқлаган.

Қайд этиш керакки, “Челси” Франция терма жамоаси футболчиси билан шартнома шартларини келишиб олган.

Маълумот учун, Нкунку шу йилнинг июнь ойида “Лейпциг” билан шартномасини 2026 йилгача узайтирган. Унинг товон пули 60 миллион евро қилиб белгиланган. Кристофер жорий мавсумда “РБ Лейпсиг” сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган.


Мақола муаллифи

Теглар

Кристофер Нкунку

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар