“Челси” “Лестер” ҳимоячиси билан шартнома имзолайди

Спорт

image

Франциялик футболчи Уэсли Фофана “Лестер” клубидан “Челси”га ўтади. Бу ҳақда журналист, инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, клублар трансфернинг барча тафсилотларини келишиб олди. Фофана Лондон клуби билан 2028 йилнинг июнигача шартнома имзолайди.

Қайд этилишича, 21 ёшли ҳимоячи фақатгина “Челси”га ўтишни орзу қилган. Шунинг учун бу трансфернинг амалга ошиши осон кечган.

“Челси” Фофана учун “Лестер”нинг ҳисоб рақамига 75 миллион фунт стерлинг ўтказиб бериши керак. Футболчининг маоши эса ҳафтасига 200 минг фунт атрофида бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, жорий мавсумда франциялик футболчи “Лестер” сафида Англия Премьер лигасида 2 та учрашувда майдонга тушди. “Тransfermarkt” портали 21 ёшли футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Челси” Уэсли Фофана “Лестер”

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг