“Челси” Кунде учун қанча пул атагани маълум қилинди
Спорт
−
19 Июль 2022
2268Испаниянинг “Севилья” клуби ниҳоят ҳимоячи Жюль Кунде бўйича “Челси”дан расмий таклиф олди. Бу ҳақда АBC нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Челси” франциялик футболчини сотиб олишга жиддий ҳаракат қилмоқда. “Аристократлар” раҳбарияти бонусларни ҳам қўшганда, Кундени 55 миллион еврога баҳолаган. Албатта, бу таклиф Испания клубига маъқул келмаган. Сабаби “Севилья” ҳимоячисининг сотуви ортидан 60-65 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган.
Аввалроқ, “Барселона” клуби ҳам Жюль Кундени сотиб олмоқчи экани тўғрисида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Кунде ўтган мавсумда Ла Лигада 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали 23 ёшли футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси