“Челси” футболчилари Абрамович туфайли клубдан кетиши мумкин

Спорт

image

“Челси”нинг баъзи футболчилари жамоа хўжайини Роман Абрамовичга қарши санкциялар туфайли Лондон клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Тhe Telegraph” хабар берди.

Футболчилар “Челси”да молиявий аҳвол ёмонлашса ва маошлар кечикса, шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқaда. Баъзи футболчилар шартномани бекор қилиш заруратини муҳокама қилиш учун ўз адвокатлари билан боғланишган.

Жорий йилнинг 10 март куни Буюк Британия ҳукумати “Челси” эгаси, миллиардер Роман Абрамовичга қарши санкциялар жорий қилди. Натижада россиялик тадбиркорнинг Британиядаги барча активлари музлатилди.

Маълумот ўрнида, “Челси” Англия Премьер лигасининг 2021/2022 йилги мавсумида27 ўйин ўткзаиб, 56 очко тўплаган ва мусобақа жадвалининг  3-поғонасида бормоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг