“Челси” энг қийин рақиб – Лука Модрич
Спорт
−
13 Апрель 2022
4887“Челси” “Реал Мадрид”нинг энг кучли рақибларидан биридир. Бу ҳақда “Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич Европа Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашувидан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Буни (ғалабани – таҳр.) сўз билан таърифлаш қийин. Биз ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмагунимизча мусобақадан ташқарида қолишга яқин турган эдик. Ёмон ўйин ўтказдик, деб айта олмайман. Аммо “Челси” ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб, голлар уришга муваффақ бўлди. Лондондаги ўйиндан кейин ҳам бизга жавоб учрашувида қийин бўлишини билардик. Мен учун “Челси” энг қийин рақибдир”, деган Модрич.
Маълумот ўрнида, Лука Модрич “Реал” ва “Челси” (2-3) ўртасидаги баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди. Луканинг 80-дақиқада Родригога узатган тўпи ўйиннинг назорати “лос бланкос” тарафга ўтишига сабабчи бўлди. Хорватиялик футболчи яқинда 37 ёшини қаршилайди, аммо ҳамон “Реал”нинг асосий футболчиларидан бўлиб қолмоқда.
Маъруф Абдумаликов