“Челси” “Бенфика” етакчисига кўз тикди

Спорт

image

Лиссабоннинг “Бенфика” клуби  ҳужумчиси Гонсало Рамушга Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Championat.com” хабар берди.

Манбага кўра, лондонликлар ёзги трансфер ойнасида португалиялик футболчини сотиб олишга ҳаракат қилади. Бўлажак келишувнинг молиявий тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Рамуш жорий мавсумда “Бенфика” сафида барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022 доирасидаги тўртта ўйинда 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Рамуш 2020 йилдан бери “Бенфика” сафида тўп суради. Унинг “бургутлар” билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача тузилган. “Transfermarkt” порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Бенфика” Гонсало Рамуш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг