“Челси” аргентиналик ҳужумчи учун каттагина таклиф тайёрлаяпти
Спорт
−
29 Октябрь 2022
3456“Челси” клуби “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Eurofootball" нашри хабар берди.
Лондоннинг "Челси" клуби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида аргентиналик марказий ҳужумчи Мартинесни ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Аристократ”лар январь ойидаги транфер ойнасида футболчи учун каттагина сумма таклиф қилмоқчи.
25 ёшли Мартинеснинг "Интер" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Аргентиналик футболчининг трансфер нархи 75 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот ўрнида ҳужумчига "Челси"дан ташқари "Манчестер Юнайтед", "Нюкасл Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Мартинес 2018 йилдан бери "Интер" клубида тўп суради. Ҳужумчи жорий мавсум "А" Серияда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси