“Челси” 20 миллион фунтга 18 ёшли иқтидорни сотиб олди

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” футбол клуби “Астон Вилла”нинг футболчиси 18 ёшли Карни Чуквуэмекинини ўз сафига қўшиб олди. Шартнома  2028 йилгача тузилди. Футболчи марказий ярим ҳимоячи ампуласида ҳаракат қилади.

Лондонликлар бу трансфер учун 15 миллион фунт стерлинг ва қўшимча 5 миллион фунт бонуслар тўлайди. 

Шунингдек, Чуквуэмекини Англия U-19 термасида 12 та учрашувда майдонга тушиб 6 та гол ва 3 та ассист қайд этган. “Астон Вилла” таркибида эса 12 та ўйин ўтказган

Маълумот учун, “аристократлар” жорий трансферларда “Сити”дан Рахим Стерлинг ( 56,2 миллион евро), “Наполи”дан Калиду Кулибали ( 38 миллион евро) ва “Чикаго”дан эса Гейбриел Слонина ( 9 миллион евро)ни ўз сафига қўшиб олди.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг