“Челси” 11 футболчисини сотувга қўяди
Спорт
−
13 Март 2023
5075Лондоннинг “Челси” клуби кейинги ёзги трансфер ойнасида 11 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.
Манбага кўра, Бенжамин Чилвелл, Мейсон Маунт, Матео Ковачич, Пер-Эмерик Обамеянг, Кристиан Пулишич, Рубен Лофтус-Чик, Сезар Аспиликуэта, Конор Галлагер, Ҳаким Зиеш, Кай Хаверц ва Раҳим Стерлинг трансферга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки трансфер ойнасида “Челси” янги ўйинчиларни харид қилиш учун 611 миллион евро сарфлади. Трансфер бозоридаги бундай фаоллик жамоани бошқаришга америкалик бизнесмен Тодд Боулининг келиши билан боғлиқ.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида “Челси” 26 учрашувда 37 очко жамғариб турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.
LiveБарчаси