Чекка қишлоқларга қачон интернет етиб боради?
Интервью
−
17 Ноябрь 2021
9415Жорий йил якунига қадар Ўзбекистоннинг 95 фоиз аҳолиси мобил интернет билан таъминланади. Бу ҳақда бугун, 17 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг мажлисида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жамол Махсудов QALAMPIR.UZ мухбирига маълум қилди.
"Бугун чекка қишлоқларни ҳам ҳисобга олсак, Ўзбекистоннинг 93 фоиз аҳолисида мобил интернетдан фойдаланиш имконияти мавжуд. Бу кўрсаткич йил якунига қадар 95 фоизга етказилади. 2021-2023 йилларда инфратузилмаларни янада ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган. Шунга асосан, 2023 йилгача аҳоли масканларига тўлиқ интернет етказиш имконияти бўлади. Албатта, бу жараён тезроқ амалга ошиши ҳам мумкин. Сабаби, пандемия даврининг кириб келиши интернетга бўлган эҳтиёжнинг кескин ортишига сабаб бўлди. Фақатгина дарслар эмас, балки бошқа тадбирлар ҳам онлайн шаклга ўтказилди. Кундалик ҳаётда Zoom ёки бошқа платформа орқали 10-15 киши биргаликда видео конференция ўтказиши одатий даражага чиқди. Компьютери йўқ талабалар компьютер, смартфони йўқлар эса, смартфон сотиб олишди", дейди Жамол Махсудов.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, интернет етиб бориши қийин бўлган тоғли ҳудудлар, чўлда жойлашган қишлоқлар ҳам, албатта, турли технологиялар, алоқа линияларини қуриш орқали, симсиз алоқа технологияларини қўллаган ҳолда юқори тезликдаги интернет билан таъминланади.
Қайд этилишича, вазирлик томонидан мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш мақсадида 2021 йилда 9 000 та база станциялари қурилиб ишга туширилган, уларнинг умумий сони 40 мингтага етказилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь