Чехиянинг энг бой одами АҚШда вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди
Олам
−
29 Март 2021
6076Аввалроқ, АҚШнинг Аляска штатида вертолёт қулагани ва унинг натижасида беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Аниқланишича, Eurocopter AS50 вертолётининг қулаши натижасида PPF халқаро молиявий ва инвестиция гуруҳининг эгаси, чехиялик мультимиллиардер Петр Келлнер ҳам ҳалок бўлган.
Чехия Республикасининг энг бой фуқаросининг ўлими ҳақидаги хабар PPF Матбуот котиби Йитка Ткадлецова томонидан тасдиқланган.
"Жаноб Келлнер Аляскада вертолёт ҳалокатида вафот этди. Дафн маросими тор оилавий доирада ўтказилади", деган у.
Маълумот ўрнида, Петр Келлнер 2019 йилдан бери PPF'нинг 98,93 фоизига эгалик қилаётганди.
"Forbes" журнали маълумотларига кўра, унинг бойлиги 15,5 миллиард долларга баҳоланган. Ўтган 15 йил давомида "Forbes" Петр Келлнерни дунёнинг энг бой одамлари рўйхатига киритиб келган.
Ҳалокат қурбонлари орасида Петр Келлнердан ташқари яна бир Чехия фуқароси ҳам бўлган.
Ҳалокат сабаблари ҳали аниқланмаган. АҚШ Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши тергов ўтказмоқда.
LiveБарчаси