Чехияда юқори нархларга қарши йирик намойиш бўлиб ўтди

Олам

image

Кеча, 28 октябрь куни Чехия пойтахти Прагадада ўн минглаб одамлар иштирокида ўнг марказчилар сиёсати, энергия нархининг ошиши ва Россия билан мамлакатга газ етказиб бериш бўйича музокаралар бошлашга чорловчи норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.

Намойишчилар мамлакат Бош вазири Петр Фиала бошчилигидаги ҳукумат истеъфосини талаб қилиб, уни ўз халқидан кўра Украинага кўпроқ эътибор қилаётганликда айблаган.

Одамлар "биз миллий ҳалокат ҳукуматини хоҳламаймиз", "уруш худди ҳукумат каби аҳмоқонадир" ва "нархларнинг кўтарилишини тўхтатинг" деган шиорлар билан чиқишган.

Ҳаракат ижтимоий тармоқларда 400 мингга яқин украиналик қочқиннинг Чехия томонидан қабул қилинишини танқид қилган. Намойишларда 700 мингга яқин одам қатнашгани айтилмоқда.


“Reuters” маълумотига кўра, акция ташкилотчилари орасида ўта ўнг сиёсий ҳаракатлар ва мамлакат Коммунистик партияси ҳам бўлган.

Бош вазир Петр Фиала акцияга жавобан ҳар бир инсон шу тарзда намойиш қилиш ва ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга эканлигини айтган.

Унинг сўзларига кўра, расмийлар бу фикр-мулоҳазаларни енгил-елпи қабул қилмаяпти, бироқ айни пайтда одамлар ким, нима мақсадда норозилик уюштиришга чақираётгани ҳақида ўйлашлари керак.

“Мен уларнинг ниятларини тушунмаяпман. Бу одамлар – Россия Федерациясининг бешинчи колоннаси”, дейди Чехия Ички ишлар вазири Вит Ракусан.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг