Чехия Украинага Leopard 2 танкини етказиб беролмайди – Бош вазир Фиала

Олам

image

Аввалроқ Германия ҳукумати Украинага 19 та Leopard 2 танкини топшириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Ушбу хабарлар фонида Словакия ва Чехия ҳам Украинага ойига 2 тадан, жами 30 та немис “Леопард 2” танкини беришга келишиб олгани хориж оммавий ахборот воситаларида янгиликлар тарқала бошлади.

Бироқ Чехия Мудофаа вазирлиги оммавий ахборот воситаларида Леопард 2 танкини Украинага юборишга тайёрлиги ҳақидаги маълумотни рад этди.

Чехия Бош вазири Питер Фиаланинг айтишича, ҳозирда республика Леопард 2 танкини Украинага юборолмайди, чунки танклар Чехияга ўз хавфсизлигини таъминлаш учун керак.

“Энди биз Leopard 2 танкларини юборолмаймиз, чунки бизнинг хавфсизлигимизни таъминлаш учун ушбу танклар керак”, деди жаноб Фиала.

Маълумот учун, аввалроқ Чехия ҳукумати Германия Қуролли Кучлари томонидан республикага этказиб берилган совет қуроллари учун компенсация олиш мақсадида танклар беришни сўрагани ҳақида хабарлар ҳам тарқалганди.
21 январь куни Чехия Мудофаа вазирлиги бу хабарни ҳам рад этиб чиқди. 

Бугун, 24 январь куни ABC нашри дипломатик манбага таяниб, 100 дан ортиқ Леопард 2 танкларини Украинага етказиб бериш бщйича 12 мамлакат томонидан келишилганини маълум қилди. 

Bloomberg маълумотларига кўра эса эртага, 25 январ куни Германия Полшага Украина қуролли кучлари учун Леопард 2 танкини қайта экспорт қилишга рухсат беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Leopard 2 танки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар