Чехия Россияга рад жавобини берди

Олам 1761
image

 “Интеркоммерц” банкининг собиқ раиси 2018 йил январида ҳибсга олинган, у деярли 4 миллиард рублни ўзлаштиришда айбланмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Чехия Aдлия вазири Мария Бенешова Россия Федерациясида йирик молиявий фирибгарликда айбланган “Интеркоммерц” банкнинг собиқ раиси Aлександр Бугаевскийни Россия томонига топширишдан бош тортди

Бу ҳақда 7 август куни Чехия Адлия вазирилиги матбуот котиби Владимир Ржепка маълум қилди. 

"Бугаевскийни вазир Россияга жиноий жавобгарликка тортиш учун топширишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилди", деди Ржепка. "Бу ҳақда Россия томони хабардор қилинди. Бу иш ёпиқ". 

Бугаевский Чехия полицияси томонидан 2018 йил январ ойида Россия Федерацияси томонидан чиқарилган ҳибсга олиш тўғрисидаги халқаро ордер асосида ҳибсга олинган. Прага шаҳар суди ва кейин ушбу иш кўриб чиқилган республика Олий суди гумондорни Россияга топширишга рухсат берди. Aйни пайтда, Чехиянинг амалдаги қонунчилигига биноан, чет давлатга топшириш тўғрисида якуний қарор Aдлия вазири томонидан қабул қилинади.

Германия, Швеция ва Болтиқбўйи давлатларида Чехия Республикасига боришдан олдин бўлган Бугаевский Прага ҳокимиятига сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилди. 

Унинг сўрови республика Ички ишлар вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланди. Собиқ банкирнинг таъкидлашича, Россияда унга қарши қўзғатилган жиноий иш фақат сиёсий характерга эга.

Россияда Бугаевский фирибгарликда 3,9 миллиард рубль миқдорида айбланмоқда. У Россия суди томонидан сиртдан ҳибсга олинган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 2.8
Будьте в курсе событий!
×
×