Чехия парламенти Россия ҳукуматини “террорчи режим” деб эълон қилди

Олам

image

Чехиялик депутатлар Россия Федерациясининг сиёсий режимини “террористик режим” деб тан олди. Тегишли қарорни 14 депутатдан 12 нафари қўллаб-қувватлади. “Ceske Noviny”нинг ёзишича, Чехия парламенти Депутатлар палатасининг Ташқи алоқалар қўмитаси шундай қарор қабул қилган.

“Халқаро ишлар бўйича қўмита Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси резолюциясига мувофиқ Россиянинг амалдаги режимини террористик режим деб белгилайди”, дейилади резолюцияда.

Бундан ташқари, ҳужжатда Украинадаги уруш ва айниқса тинч аҳолига, фуқаролик объектларига ва асосий инфратузилмага зарба бериш қораланган.

“Запорожье атом электр станцияси ҳудудида ҳарбий қисмларнинг ўққа тутилиши ва жойлаштирилиши фақатгина Украина ҳудудидаги тинч аҳоли учун таҳдид эмас. Ядро қуролидан фойдаланиш ҳақидаги тўғридан-тўғри ёки билвосита таҳдидлар, шунингдек, Украинани оммавий қирғин қуролини қўллашни режалаштирганликда асоссиз айблаш кескинликни хавфли тарзда кучайтириш ва Европа хавфсизлигига таҳдиддир”, дея таъкидлади депутатлар.

Шунингдек, Чехия парламентининг қуйи палатаси Украинанинг босиб олинган ҳудудларининг Россияга қўшилиши бўйича ўтказилган “референдум” натижаларини тан олишдан бош тортди.

Шунга ўхшаш резолюциялар аввал Болтиқбўйи мамлакатлари ва Польша томонидан қабул қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида Польша парламентининг юқори палатаси – Сенат Россия ҳукуматини "террорчи режим" деб тан олиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг