Чехия осмонидан миллион доллар сочилди (видео)

Олам

image

Машҳур чех бошловчиси ва мамлакатда обрўли шахс Казма Казмич вертолётдан деярли бир миллион доллар (22 миллион крон) сочишга қарор қилди. Чехия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, пул сочиладиган жой Казмич томонидан тайёрланган жумбоқни ечганларгагина маълум бўлган. Банкнотлар тушган майдонда тўрт мингга яқин одам келиши кутилган.

Ижтимоий тармоқларда вертолётга уланган контейнердан сочилаётган пуллар ва уларни йиғиб олишга уринаётган оломон акс этган видео тасвирлар пайдо бўлди. Чехиянинг idnes.cz порталига кўра, видео Прагадан 40 километр узоқликдаги Лиса-над Лабем шаҳридаги далада суратга олинган.

"Nymburský deník" газетасининг ёзишича, август ойида Чехия кинотеатрларида Казма Казмич акс эттирилган "ONEMANSHOW: The Movie" фильми намойиш этилгандан сўнг, унда ғайриоддий ғоя пайдо бўлган. Намойишга чипта сотиб олган томошабинлар фильмга оид топишмоқ ёзилган карталарни олишди. Рақамларнинг тўғри комбинациясини биринчи бўлиб жамлаган одам якунда деярли бир миллион доллар – 22 миллион чех крони қийматидаги банкнотларга эга бўлиши керак эди. Бироқ белгиланган вақтда ҳеч ким топишмоқни топа олмаган.

Эртаси куни эрталаб 100 минг чипта соҳибига хабар юборилди. Бу вертолётдан пул қаерда сочилиши ҳақидаги маълумот эди. Юборилган хабарда код бўлиб, уни ечган одам пул сочиладиган жой ҳақида аниқ маълумотга эга бўларди. Чехия ОАВларининг ҳисоб-китобларига кўра, Лиса-над-Лабем шаҳри осмонида контейнер тўла вертолёт пайдо бўлган пайтда, белгиланган жойда тўрт мингга яқин одам бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made