Чегарадан қарийб 160 кг гиёҳванд моддани олиб ўтаётган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари 156 кгга яқин гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасини фош этди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.

Қайд этилишича, “Ойбек” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Б.У. бошқарувидаги узум ортилган DAF автомобили божхона кўригидан ўтказилганда у мамлакат ҳудудидан транзит тарзида ўтиб, Россия Федерациясига кетиши аниқланган.

Юк автомобили тезкор тузилмаларнинг махсус кузатуви остида, “Янгийўл” божхона постида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган. Тиркаманинг пол қисми очиб кўрилганида, божхона ходимларининг кўзини шамғалат қилиш мақсадида полда яширин бўлмалар ҳосил қилиниб, улар орасига эса яшил рангли елим идишлар полиуретан кўпик кўмагида зичлаб жойлаштирилгани маълум бўлган.

Уддабуронлик билан жойлаштирилган 141 дона елим идишларда, идиши билан ҳисоблаганда жами 156 кгга яқин гиёҳвандлик воситалари борлиги фош бўлган.

Гиёҳвандлик воситаларининг ҳидини хизмат итлари пайқамаслиги учун идиш қопқоғига махсус смола - қатрон кўмагида ишлов берилган.

Тезкор тадбир давомида 149,76 кг “гашиш”, 4,44 кг “опий” ва 1,52 кг  “героин” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Хабарга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг