Чеченистонда эпидемия жараёнининг учинчи босқичи бошланди

Олам

image

Чеченистон соғлиқни сақлаш вазири Эльхан Сулаймонов, республикада коронавирус инфекцияси чўққига чиқаётганини, май ойининг бошларига келиб, у пасайишидан умид қилаётганини маълум қилди.

Айни дамда мамлакатда 48 нафар одам коронавирусга чалинган, 5 бемор эса оламдан ўтган.

“Бизда эпидемия жараёнининг учинчи босқичи давом этаяпти, биз беморларни аниқлаймиз ва уларни текширамиз. Ушбу босқич пасайишига ва карантин май ойида тугашига қаттиқ умид қиламиз”, деди вазир Instagram’даги ўз саҳифасида.

Вазир агар аҳоли ўзини ўзи изоляция қилиш режимига амал қилса, республика вазиятни ана шу даражада ушлаб туриши мумкин.

Унинг таъкидлашича, мамлакатда бошланган касалликнинг иккинчи тўлқини, марҳумлардан бирининг оиласидан юзлаб одам дафн маросимига бориб, ўзини ўзи изоляция қилиш режимини бузганлиги билан боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made