Чеченистон раҳбарининг 17 ёшли ўғли уйланди (видео)
Олам
−
07 Март 2023
24677Жорий йилнинг 4 март куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли Ахмат Қодировнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Вот Так” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, тўйда 87 та Bugatti ва Rolls-Royce машиналаридан иборат кортеж хизмат қилган. Маросим сабабли вилоятда йўллар тўсилиб, одамларга уни суратга олиш тақиқланган. Бироқ россиялик хонанда Тимати Instagram саҳифасига кортеж видеосини жойлаган.
Шунингдек, тўй арафасида Қодировнинг ўғли Россия Президенти Владимир Путин билан учрашган ва Президент уни яқинлашиб келаётган никоҳи билан табриклаган. Рамзан Қодировнинг сўзларига кўра, учрашув норасмий бўлган (Кремль ҳам бу ҳақда хабар бермаган), бироқ у далил сифатида ўз ўғли ва Россия президентининг суратларини тармоққа жойлаган.
Маълумот учун, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Ахмат “Биринчилар ҳаракати” Бутунроссия болалар ва ўсмирлар ҳаракатининг республикадаги минтақавий бўлими кенгаши раиси ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь