Чарльз III ўз давридаги биринчи Бош вазирни тасдиқлади

Олам

image

Буюк Британиянинг ҳукмрон Консерватив партиясининг янги раҳбари Риши Сунак Қирол Чарльз III дан ҳукумат тузиш мандатини олиб, мамлакат Бош вазири лавозимига киришди. Бу ҳақда Букингем саройи Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, энди 42 ёшли Риши Сунак Бош вазирнинг Даунинг-стритдаги қароргоҳига боради ва у ерда Буюк Британия халқига мурожаат қилади.

У Елизавета II вафотидан кейин 8 сентябрда қироллик тахтига ўтирган Чарльз III томонидан тасдиқланган биринчи Бош вазир бўлди. У Буюк Британиянинг 57-Бош вазири хисобланади.

Шунингдек, у бу йил мамлакатдаги учинчи Бош вазир бўлиб, Даунинг-стритга икки асрдаги энг ёш Бош вазир сифатида кирди.

Эслатиб ўтамиз, кеча 24 октябрь куни Буюк Британия собиқ Молия вазири Риши Сунак ҳукмрон Консерватив партия етакчилигини қўлга киритди ва Бош вазир бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг