Чарльз III нинг тож кийиш маросимида 52 киши ҳибсга олинди
Олам
−
07 Май 2023
8909Лондонда Чарльз III нинг тож кийиш маросимида полиция 52 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Скотленд-Ярд томонидан эълон қилинган хабарда айтилади.
“Безорилик, тартиббузарлик, осойишталикни бузиш каби ҳуқуқбузарликлар юзасидан жами 52 нафар шахс ушланди. Барча қўлга олинганлар ҳибсда қолмоқда”, дейилади хабарда.
Қўлга олишнинг бошқа сабаблари орасида жинсий зўравонлик, диний ҳақоратлар, пичоқларни ноқонуний сақлаш ҳам бор.
Ҳибсга олинганлар орасида монархияга қарши “Республика” гуруҳи аъзолари, жумладан унинг раҳбари Грехем Смит ва “Нефтни тўхтатинг” жамоат бўйсунмаслик кампаниясининг 18 нафар фаоли бор.
Британиялик ҳуқуқ ҳимоячилари полиция ҳаракатларини ҳаддан ташқари шафқатсиз ва демократия учун хавфли прецедент яратиш деб атаган.
“Бугун эрталаб содир бўлган ҳибсга олишлар бўйича жамоатчиликнинг хавотирини тўлиқ тушунаман, норозилик билдириш қонуний, аммо бу муаммо туғдириши мумкин. Биз тож кийишдан олдин ҳам, маросим пайтида ҳам вазиятга аралашмасдан кўплаб норозилик намойишларида тартибни сақладик”, дейди тож кийиш куни Лондонда тартибни сақлаш бўйича операцияни бошқарган полиция катта бошлиғи Карен Финдлей.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 май куни Лондонда Қирол Чарльз III нинг тож кийиш маросими бўлиб ўтаётган бир пайтда Британиядаги монархияга қарши бўлган “Республика” ҳаракати тарафдорлари ва аъзолари митинг ўтказган эди. 1983 йилда ташкил этилган “Республика” гуруҳи Чарльзнинг тахтга ўтиришини Буюк Британияда монархияни тугатиш учун энг яхши имконият деб ҳисобламоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь