Чапақайлар ҳақида нималарни биламиз?
Бу қизиқ
−
29 Май 2019
9710Дунё миқёсида чапақай инсонлар тахминан 12-13%ни ташкил этади. Бундан ташқари наслий чапақай инсонлар ҳам бор. Бу худди касаллик сингари наслдан-наслга ўтади.
Олимлар чапақайликни генетика билан боғлиқ бўлиши мумкин деган фикрда. Унга кўра бир тухум ҳужайрадан пайдо бўлган эгизакларда генлар бир хил бўлади, бироқ бундай жуфтликларнинг 17 фоизида ишчи қўллар ҳар хил бўлади. Баъзан ҳомилада чапақайлик ташқи таъсирлар натижасида юзага келади. Масалан, бир тадқиқотга кўра, агар она ҳомиладорлик вақтида тез-тез стресс ҳолатига тушган бўлса, чақалоқнинг чапақай бўлиб туғилиши имконияти ошади.
Олимларнинг таъкидлашича, чапақай инсонлар уч турга бўлинар экан.
МАЖБУРИЙ ЧАПАҚАЙЛАР
Одатда қўли синган ёки шикастланган болаларга ота-оналари ёки мактабдаги ўқитувчилари томонидан чап қўлда ёзиш ўргатилади. Аммо қанчалик уринманг, унинг ҳуснихати чиройли бўлмайди, чунки улар табиатан ўнг қўлда ёзишга ўрганганлар. Бундай болаларда миянинг фаол қисми чаплигича қолаверади. Бу дегани унинг ўнг томон мияси учун жавобгар қисм чап томон ҳисобланади. Чунки ўнг қўл билан ёзадиган инсонларда ҳам худди шундай. Мажбурий чапақайлар ер шарининг атиги 3% одамларини ўз ичига олади.
ТАҚЛИДИЙ ЧАПАҚАЙЛАР
Бундай инсонлар болалик чоғидан оила аъзолари ёки мактабдаги ўртоқларига қараб чапақай бўлганлар. Чапақай бўлишларига албатта кимдир сабабчи бўлади. Шунинг учун бўлса керак бундай чапақай болаларнинг ёзуви хунук ва тартибсиз бўлади. Чунки уларда ҳам аслида миянинг чап ярим шари фаоллик қилади. Бундай исонлар орамизда фақатгина 0,5% ни ташкил этади.
ЎЗ ХОХИШИГА КЎРА ЧАПАҚАЙ ИНСОНЛАР
Баъзи инсонларда қўлга нисбатан фаол ярим шар унча яхши ривожланмайди. Шунинг учун бундай одамлар қайси қўлда ёзишни ўзлари ҳал қилишади. Ёки одатда улар икки қўлида ҳам бир хил ёза олиш қобилиятига эгалар. Улар тахминан 7-8%ни ташкил этишади.
LiveБарчаси