Бугун Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида кучли чанг-тўзон бўлади
Бу қизиқ
−
21 июл 3144 1 дақиқа
Бугун, 21 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун кундузи шамол тезлиги республика бўйича баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларининг айрим жойларида баъзида 20–22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда шамол тезлиги 12–14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21–24 июль кунлари кутилган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси