Чакана савдо қоидаларига қатор тақиқлар киритилади
Жамият
−
25 Декабрь 2019 8209 1 дақиқа
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Лойиҳага мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қуйидаги қўшимчалар киритилади:
• Товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) ер ости йўлларида, кўприкларда, автомобиль йўлларининг қатнов қисмларида, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида cотиш тақиқланади;
• Товарлар (маҳсулотлар) ва хизматларни бозорга кириш ва чиқиш йўлакларида, бозор ҳудудидаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотиш тақиқланади.
Маълумот учун, мазкур қарор лойиҳасига ўзгартиш киритилиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь