Чақалоғини пулламоқчи бўлган аёлларнинг 42,5 фоизи хомиладорлигини яширган – ИИВ масъули

Жамият

image

“Одам савдоси мажбурий меҳнат, замонавий қуллик, мажбурий донорлик, ҳарбий ва террористик тўқнашувларда фойдаланиш ҳамда фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбурлаш каби қонунга зид қилмишларда намоён бўлади”, дейди ИИБ Тергов департаменти масъул ходими Наргиза Ҳожибоева Ўзбекисон Республикасида чақалоқ савдосининг келиб чиқиш сабабларига бағишланган матбуот анжуманида. 

У, шунингдек, чақалоқ савдоси жиноятини содир этганлар билан ўтказилган тадқиқотлар натижасида, ҳозирда бу жиноятни содир этиш имкониятини чекловчи мукаммал норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда самарали яхлит идоралараро давлат тизими йўқлиги аён бўлганини қўшимча қилди.  

Ҳожибоева рақамларга тўхталар экан, фарзандини сотмоқчи бўлган аёлларнинг 42,5 фоизи (78таси) ўзини хомиладорлигини яшириш мақсадида ҳудудий оилавий поликлиникалар рўйхатидан ўтмаган. Шу билан бирга, фарзандини сотмоқчи бўлган шахслар билан ўтказилган суриштирув давомида, улар томонидан фарзандини болалар уйига топшириш нияти бўлган-бўлмагани ўрганилганда уларнинг 85 фоизи боласини болалар уйига топшириш нияти бўлмагани, қолган 15 фоизи эса, бундай нияти бўлгани, лекин васийлик ва ҳомийлик органлари ҳомиладорлиги ҳақида яқинлари ёки маҳалласини хабардор қилишидан қўрққанини билдирган. Қайд этилишича, аниқланган жиноятларнинг аксарияти бу борада фаолият олиб борувчи давлат идоралари назоратидан четда қолмоқда. 

Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда, болани асраб олиш, васий ва ҳомий тайинлаш, боланинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида ваколатли республика васийлик ва ҳомийлик идоралари ҳисобланади.

Маълумот учун, Васийлик ва ҳомийлик органлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларини фарзандликка олиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор билан тасдиқланган “Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисида”ги Низом асосида олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made