Чақалоғини аёвсиз калтаклаган аёлга жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир аёл чақалоғини ухламагани учун аёвсиз калтаклагани акст этган видео тарқалганди. Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси воқеа қаерда ва ким томонидан содир этилгани ўрганилаётганини маълум қилганди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев қўшимча маълумот берди. 

Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 14 июнь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида содир бўлган. 

Туманнинг “Бошқўрғон” МФЙда турмуш ўртоғи билан яшаб келаётган 1988 йилда таваллуд топган, руҳий соғлом аёл 2020 йилда туғилган фарзандини даволатиш учун шифохонага олиб борганда у ерда стресс ва асабий ҳолатда фарзандини урган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми "а, в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

819

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг