Чаднинг 30 йиллик Президенти жангда олган жароҳатидан вафот этди

Олам

image
0:00
0:00
download

Чад Президенти Идрисс Деби Итно қўзғолончиларга қарши бўлган жанг ҳаракатларида олган жароҳатлари сабабли вафот этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Идрисс Деби Итно 1976 йилда Францияда таълим олиб, учувчи дипломини олган. 1978 йилда ўша вақтда фуқаролар уруши давом этаётган Чадга қайтган. Кейинчалик у Хиссен Хабре қўл остидаги шимолий Қуролли кучлар сафига қўшилади. 1982 йилда у Хабрега ўша вақтдаги Президент Гукуни Уддейни ҳокимиятдан ағдаришга ёрдам берган. Кейинроқ 1990 йилда давлат раҳбарига айланган.

Маълумот учун, аввалроқ 11 апрель санасида бўлган сайловлар якунига кўра Деби Итно олтинчи маротаба Чад Президенти этиб сайланганди.

Эслатиб ўтамиз, 69 ёшли давлат раҳбари сайловларда 79 фоиз овоз тўплаб, қайта сайланганди. У 1990 йилдан бери Президент бўлиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Idriss Debi Itno Chad

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар