Cақич — юзга ажин туширадими?

Фойдали

image

Овқатлангандан сўнг, бекорчиликда чайналадиган сақичлар, бизга ёқимли ва фойдалидек кўринади. Аммо, бу биз ўйлаганчалик тўғри фикр эмас. Ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган сақичлар таркибида каучук моддаси мавжуд. У организмга зарарли бўлиб, ушбу моддадан заҳарланиш ҳам мумкин. 

Сақич таркибидаги шакар тишларда бактериал қатлам ҳосил бўлишига олиб келади. Бундай ҳолатда бошқа турдаги касалликлар пайдо бўлиши ҳам мумкин.

Америкалик мутахассис, косметолог-жарроҳ Жоэл Шлессингернинг айтишича, сақични яхши кўрувчилар эрта пайдо бўлувчи ажинлардан азият чекади. Мутахассиснинг фикрича, унга оғиз атрофи ва лабдаги ажинлар муаммоси бўйича мурожаат қилувчи аксарият беморлар доимий равишда сақич чайнайди.

Дерматологларнинг маълум қилишича, доимий равишда сақич чайнаш юз мускулларига таъсир қилади. Оқибатда оғиз атрофи териси таранглигини йўқотади. 

Пластик жарроҳларнинг хизматидан фойдаланувчилар юзини филлер ёрдамида таранглаштиради. Сақич эса таъсирни умуман тескари томонга буриб юборади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг