Бюджет ташкилотларида Янги йил зиёфатларини ўтказиш тақиқланди

Олам

image

Ўзбекистонда бюджет ташкилотларида Янги йил байрами корпоратив тадбирларини ўтказиш ва зиёфат ташкил этиш тақиқланди. Бу ҳақда кеча, 12 декабрь куни мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтган Вазирлар Маҳкамаси раёсат мажлисида сўз борди, деб хабар бермоқда QALAMPIR.UZ манбаси. 

Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги раёсат мажлиси кун тартибидан Янгий йил байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш масаласи ҳам ўрин олган.

Раёсатда Бош вазир Абдулла Арипов барча турдаги давлат ташкилотлари ва ҳокимликларга бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш, байрам дастурхонини ёзиш ва мушакбозлик уюштиришни тақиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

482

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг