Бюджет ташкилотларида маошлар вақтинча қисқартирилади
Жамият
−
16 Апрель 2020
47433Ўзбекистонда санитария ва эпидемиология хизмати муассасалари учун қўшимча бинолар қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.
Қарорга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси барча даражадаги бюджетларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари харажатларини мақбуллаштириш;
2020 йил II чораги учун режалаштирилган айрим харажатларни 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиш орқали карантин даврида барча даражадаги бюджетларнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича қарор қабул қилади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органлари, суд ва прокуратура органлари, вазирликлар ва идораларнинг солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар, жарималар ҳисобидан жамланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари харажатларини (ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва қонунчиликда белгиланган моддий рағбатлантириш харажатлари бундан мустасно) қисқартириш ва иқтисод қилинган маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириш ваколати берилди.
Вазирлик, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари жорий йил 1 августига қадар бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш, қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни тўхтатади. Молиялаштириш бошланган чора-тадбирлар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар харажатларини мақбуллаштириш учун уларнинг бизнес-режалари қайта кўриб чиқилади ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар ва ташкилотлар 2019 йил учун олинган ва 2020 йилда олинадиган соф фойда бўйича давлат улушига ҳисобланган дивидендларни тўлиғича Давлат бюджетига ўтказади.
Вазирлар Маҳкамасига коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш даврида фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида фаолият юритувчи устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар ва ташкилотлар учун товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушган тушум ёки фойдани тақсимлашнинг алоҳида режимини белгилаш ҳуқуқи берилди.
Бундан ташқари, жорий йил 1 июнига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, суд ва прокуратура органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, барча вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий органлари, уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ва жамғармалар учун ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилади. Бу бўйича Президент қарори қабул қилинади.
Изоҳ. Ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилиши идоравий мансублигига қараб турли миқдорда бўлган ойлик-маошлар бир хиллаштирилади ва катта эҳтимол билан кўплаб идоралар ходимлари ойликлари камаяди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь