Бюджет кодексининг 6 та моддаси ўзгартирилади
Олам
−
24 Август 2019
3835Бугун, 24 август куни Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Мазкур қонун жамоатчилик бошқарувини такомиллаштириш орқали давлат ҳокимияти фаолияти ошкоралиги ҳамда турли ижтимоий институтларнинг фаоллигини ошириш учун ишлаб чиқилган. Қонун билан 1 та кодекс ва 8 та қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, бюджет маблағларининг шакллантирилиши ва сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш каби долзарб вазифаларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 6 та моддасига ҳам ўзгартиришлар киртиляпти.
Мазкур қонунни 80 нафар сенатор қўллаб-қувватлади.3 нафар сенатор ўз овозини бермади.
LiveБарчаси