Бюджет кодексига ўзгартишлар киритилди

Жамият

image


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. 

Қонунга мувофиқ, бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг регламентларига навбатдаги йил учун Ўзбекистоннинг Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни қабул қилишга оид алоҳида бўлим киритилди.

Шунингдек, Бюджет кодекси биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи, умумий фискал баланс, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчи каби тушунчалар билан тўлдирилди.

Кодексдан бюджет харажатларига ўзгартириш киритиш тартибига оид моддалар чиқариб ташланди.

Бундан ташқари, “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонундан Давлат бюджетини қабул қилишга оид модда чиқариб ташланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан  кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Бюджет кодекси

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар