Бузоқнинг югургани сомонхонагача. Болгария яна Россиядан газ олмоқчи

Олам

image

Болгария Вазирлар Маҳкамаси "Газпром"дан газ етказиб беришни қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазири Росен Христов маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 27 апрелидан бери “Газпром” Болгариянинг “Булгаргаз” компаниясига тўлов рублда амалга оширилмагани учун газ етказиб беришни тўхтатган.

“Ҳукуматимиз барча вариантларни, жумладан, "Газпром"дан газ таъминотини қайта тиклашни ҳам кўриб чиқмоқда. Устувор вазифа сифатида, биз барча муқобил вариантларни кўриб чиқамиз. Лекин бу етарли бўлмаса, мен халқни совуқда қолдириб вазирлик курсисида ўтиролмайман”, дейди Христов.

Аввалроқ, Болгария собиқ бош вазири Кирилл Петков ҳукумати АҚШдан етти танкер суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича келишув тузган эди. Шу билан бирга, маҳаллий ишбилармон доиралар вакиллари бунинг ўзи етарли эмаслигини таъкидлаган.

Жорий йилнинг июнь ойи охирида Болгарияда ҳукумат инқирози юз берди. Натижада Петков бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиқарилди. Август ойи бошида “Булгаргаз” директорлар кенгаши раиси Иван Топчийский компания “Газпром” билан музокараларни давом эттираётганини ва Болгарияга Россия газини етказиб беришни қайта тиклаш имконияти борлигини айтди. 

Эслатиб ўтамиз, Москва 1 апрелдан дўстона бўлмаган давлатлар билан Россия миллий валютасида ҳисоб-китобларга ўтган. Бунинг учун харидорлар “Газпромбанк”да валюта ва рубль ҳисобларини очишлари керак. Ушбу талабни бажармагани сабабли Болгарияни Россия газ таъминотидан узиб қўйган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

449

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг