“Бузоқни югургани сомонхонагача”. Испания барибир газни тежашга ўтди
Олам
−
26 Август 2022
7696Кеча, 25 август куни Испания Парламенти мамлакатда аввалроқ муҳокамаларга сабаб бўлган газни тежаш режасини тасдиқлади. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, парламентда ушбу қарорни 187 нафар депутат ёқлаб чиққан бўлса, 161 нафари қарши овоз берган.
Янги чора-тадбирларга қарши чиққан ҳудудларнинг норозилигини инобатга олган ҳолда, ҳукумат бироз ён берган. Бу ён бериш қонун лойиҳасига ўзгартиришлар киритиш имкониятини назарда тутади.
Ушбу чора-тадбирлар маъмурий бинолар, вокзаллар, аэропортлар, барлар, ресторанлар, меҳмонхоналар, савдо, маданият ва кўнгилочар муассасаларга тегишли. Унга кўра хусусий компаниялар ва давлат идоралари биноларни 27 °С дан паст ҳароратда совутмасликлари керак. Қишда хоналарни максимал 19 °С гача иситиш мумкин.
Бундан ташқари, соат 22:00 дан бошлаб дўконлар витрина ёритгичларини ўчириши, сентябрь ойи охиригача эса барча кондиционерли ёки иситиладиган биноларга эшикларни автоматик ёпиш механизмларини ўрнатиш керак. Ушбу талабларга риоя қилмаганлик учун 60 минг евродан 100 миллионгача жарима кўзда тутилган.
Ушбу режа 2023 йилнинг ноябригача амал қилиши белгиланган. Шу тариқа Испания газ истеъмоли сарфини 7 фоизга қисқартиришни режалаштирмоқда.
Маълумот ўрнида, Испания аввалроқ Еврокомиссия томонидан таклиф этилган газ истеъмолини камайтириш режасини қўллаб-қувватламаган эди.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь