Буюк Хитой деворининг бир қисми қулади. Жабрланганлар бор

Олам

image

Жорий йилнинг 8 январь куни Хитойда юз берган 6,9 магнитудали зилзила оқибатида мамлакат шимоли-ғарбидаги Буюк Хитой деворининг икки метрли қисми қулаб тушди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, 8 январь куни Цинхай провинциясининг Менюанхуй автоном округида кучли зилзила содир бўлган. Оқибатда қўшни Гансу провинциясидаги Шандан округида Буюк Хитой деворининг икки метрли қисми қулаб тушган. Қулаш зилзила эпицентридан 114 км узоқликда содир бўлган.

Деворнинг қулаган қисми Мин сулоласи даврида (1368 - 1644) қурилган. Айни вақтда реставраторлар ушбу ҳудудда ҳимоя иншоотини қуриб, реставрация ишларини бошлаб юборишган. Зилзила оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган, бироқ 9 киши жароҳатланган.

Буюк Хитой девори - Шимолий Хитой ва Мўғулистоннинг жанубидаги бир қатор мудофаа иншоотлари. Буюк Хитой девори – қадимий архитектуранинг энг машҳур ёдгорлиги. У Хитой шимоли бўйлаб 8000 километрга чўзилган бўлиб, Осмон ости мамлакатининг ажралмас қисми саналади. Бу иншоотни қуришда юз минглаб ишчилар ўн йиллар давомида меҳнат қилган.

Деворнинг энг узун ва энг яхши сақланиб қолган қисми Минг даврида (1368-1644) қурилган. У шимоли-шарқий Лиаонинг провинциясидан шимоли-ғарбий Гансу провинциясигача чўзилгани айтилади. Узунлиги тахминан 8850 км.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

363

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг