Буюк Британияда сўнгги ўн йилликдаги энг йирик иш ташлаш бўлиб ўтди (видео)
Олам
−
02 Февраль 2023
7907Буюк Британия аҳолиси мамлакатда нархлар ошиб бораётган бир пайтда иш ҳақини оширишни талаб қилиб, намойиш ўтказди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 февраль куни Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида тахминан 500 минг аҳоли касаба уюшмалари томонидан мувофиқлаштирилган оммавий иш ташлашларда қатнашади.
Сўнгги бир неча ўн йиллик ичида мамлакатдаги энг йирик митингда Англия, Уэлс ва Шотландиянинг бир нечта минтақаларидаги мактаб ва университет ўқитувчилари, давлат хизматчилари, музей ходимлари, автобус ва поезд ҳайдовчилари иштирок этган. Иш ташловчилар давлат идораларини иш шароитларини яхшилаш ва иш ҳақини инфляция даражасига қараб оширишни талаб қилган.
“Буюк Британия ҳукумати агар иш ташлаш иштирокчиларининг талабларига жавоб бермаса ва уларнинг иш ҳақини оширмаса, ҳозиргидан ҳам каттароқ митингларга дуч келади”, дея таъкидлаган Давлат ва тижорат хизматлари касаба уюшмаси Бош котиби Марк Сервотка.
Шунингдек, Сервотка ҳозирги пайтда Буюк Британияда иш ташлашларда иштирок этаётган 50 мингга яқин давлат хизматчилари инқироз шароитида озиқ-овқат банкларига мурожаат қилишлари мумкинлигини ҳисобга олиб, вазиятни тезда ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь