Буюк Британияда онлайн таълим ўзини оқламади – “Daily Mail”

Олам

image

Буюк Британия таълим тизими коронавирус инфекциясининг тарқалиши сабабли онлайн таълимга ўтганидан сўнг, талабаларнинг камида учдан икки қисми дарсларга қатнашмагани маълум бўлди. Бу ҳақда ди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.

Бошланғич мактабларнинг атиги 19 фоизи, ўрта мактабларнинг 22 фоизи, хусусий мактаблар бошланғич синф ўқувчиларининг 51 фоизи ва параллел рақишда юқори синф ўқувчиларининг 57 фоизи интернет орқали ўтказилган дарсларда иштирок этган.

Кўпгина ота-оналар ноутбукда дарс бажариб ўтирган болаларнинг суратларини юклаганларига қарамай, аксарият ўқувчилар дарсларда қатнашиш имкониятига эга эмас, деб ёзади “Daily Mail”. Бу, шунингдек, баъзи оилаларда нафақат зарур жиҳозлар, балки интернетда муаммолар борлигидан далолат беради.

Буюк Британия Таълим вазирлиги кам таъминланган оилалар фарзандларига бепул ноутбук ва планшетларни тарқатишга ваъда берган. Бироқ бу чоралар вазиятни юмшатмаслиги мумкин: ўқитувчилар ва ота-оналар карантин бекор қилингандан сўнг, болаларнинг катта қисми дарслардан ортда қолиб кетишидан қўрқишади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирусга 120 067 нафар одам чалинди. 344 бемор шифо топган бўлса, 16060 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Буюк Британия

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар