Буюк Британияда одамларга қасддан коронавирус юқтириш бошланди
Олам
−
08 Март 2021 11943 1 дақиқа
Буюк Британияда кўнгиллиларга коронавирусни қасддан юқтиришни назарда тутувчи тиббий тадқиқот бошланди. Бу ҳақда DW хабар берди.
Бу одамларга қасддан COVID-19 юқтириладиган биринчи тадқиқотдир. Британия ССВ маълумотига кўра, унинг мақсади COVID-19 га қарши вакцинани тайёрлаш ва ишлаб чиқариш ҳамда уни даволаш методларини тезлаштиришдан иборат. Кўнгиллиларнинг биринчи гуруҳи билан коронавируснинг характерини ўрганётган Royal Free Hospital клиникаси шуғулланяпти.
Авваллари грипп ва безгакка қарши вакцина ишлаб чиқиш учун соғлом кўнгиллиларга вирус юқтириш ҳолатлари кузатилган.
Тадқиқот учун COVID-19 асоратлари минимал даражада бўладиган ёш ва соғлом кўнгиллилар танлаб олинган. Уларга вируснинг энг кам миқдори юборилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь