Буюк Британия Украинага Қрим тузилмаларини қўллаб-қувватлаш учун пул ажратди

Олам 4570
image

Буюк Британия Украинага Херсон вилоятида жойлашган Қрим маъмурий тузилмаларини қўллаб-қувватлаш учун пул берди. Бу ҳақда элчихона сайтида айтилган.

Украинага Буюк Британия томонидан 168 минг фунт ажратилади. Элчихонанинг хабарида айтилишича, шу тариқа Британия томони “Қрим ноқонуний аннекциясининг етти йиллиги куни”да Киевни қўллаб-қувватламоқчи.

“Буюк Британия Қримда яшовчи украиналиклар учун ҳаётни сақлаб қолиш хизматларидан фойдаланишни енгиллаштириш бўйича янги лойиҳани молиялаштириш тўғрисида эълон қилади. Буюк Британия ушбу лойиҳа учун Қримнинг қўшни Херсон вилоятидаги маҳаллий маъмурий тузилмаларни қўллаб-қувватлаш учун 168 минг фунт стерлинг ажратди, шу туфайли ёрдамга муҳтожлар маҳаллий касалхоналарга ташриф буюриб, Украина паспортларини олишлари мумкин”, дейилади хабарда.

Кеча, 19 февраль куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги халқаро ҳамжамиятни Донбасс ва Қримдаги “тажовузкор ҳаракатлар” сабабли Россияга қарши сиёсий ҳамда санкция босимини кучайтиришга чақирди. Вазирлик Россияни “тажовузни тўхтатишга”, халқаро ҳуқуқ майдонига қайтишга ва ”вақтинча босиб олинган ҳудудларни озод қилишга” чақирди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 88
Рейтинг: 2.9
t
×