Буюк Британия коронавирусни даволашда Ўзбекистон усулига қизиқиш билдирди

Жамият

image

Буюк Британия тиббиёт мутахассислари Ўзбекистонда қўлланилаётган коронавирусни даволаш усулига ўз қизиқишларини билдиришди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Буюк Британия тиббиёт ходимлари ўртасида видеоконференция ташкил этилди. Унда икки мамлакат мутахассислари COVID-19 инфекциясининг олдини олиш ва даволаш бўйича ўзаро тажриба алмашишди.

"Видеоконференция чоғида реанимация бўлинмаларида оғир аҳволда ётган беморларни даволашнинг янгича услубига алоҳида эътибор қаратилди. Британиялик мутахассисларда ўзбекистонлик ҳамкасбларининг беморларни касалдан тузалган кишиларнинг қон плазмаси орқали даволаш бўйича илмий тадқиқотлари ва мамлакат шифохоналарида ушбу услубни кенг жорий қилиш борасидаги режалари катта қизиқиш уйғотди" дейилади вазирлик хабарида.

Маълум қилинишича, видеоконференцияда Буюк Британия томонидан Люшам Лондон университети касалхонасининг Анестезиология ва реаниматология департаменти директори доктор Вақас Холид, шифокорлар Ричард Фриз ва Фазлиддин Муродов, Ўзбекистон томонидан мамлакатнинг барча ҳудудларидан анестезиология ва реаниматология вакиллари иштирок этди.

Айтилишича, мазкур мулоқот фойдали бўлди ва янги коронавирус ҳамда уни даволаш усуллари тўғрисидаги билимларни бойитиш имконини берди. Келгусида ҳам алоқада бўлиш ва доимий асосда шу каби тадбирларни ўтказиб туришга келишиб олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирусни даволаш

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар