Буюк Британия Россия газига “тупуряпти”

Олам

image

Буюк Британия ҳукумати 2023 йил 1 январдан бошлаб Россиядан суюлтирилган газ импортини тақиқлайди. Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг бугун, 28 октябрь куни чоп этилган хабарида айтилади. 

“Буюк Британия 2023 йил 1 январдан бошлаб Россиядан суюлтирилган газнинг барча импортини тўхтатади ва бутун дунё мамлакатларига ўзларининг [Россия газига] қарамлигини камайтиришда ёрдам беради”, дейилади Twitter’da эълон қилинган баёнотда.  

Аввалроқ Британия расмийлари йил охиригача Россия Федерациясидан ёқилғи импортини тўхтатишини маълум қилганди. 

2021 йил ҳолатига кўра, Буюк Британия бозорига кирадиган газнинг деярли ярми Британия Шимолий денгизи шелфидан келган. Норвегия мамлакатга энг йирик газ экспортчиси ҳисобланади. Шу билан бирга, импортнинг қарийб 17 фоизини суюлтирилган газ етказиб бериш эгаллайди, уларнинг асосий қисми Қатар, АҚШ ва Россия Федерацияси томонидан амалга оширилади. 

Ўтган йили Буюк Британия 3,12 миллиард куб метр рус газини импорт қилди – бу ушбу турдаги ёқилғининг умумий истеъмолининг 4 фоизи. Жорий йилнинг июнь ойида Буюк Британиянинг бизнес, энергетика ва саноат стратегияси бўйича ўша пайтдаги давлат котиби Квази Квартенг мамлакат Россиядан газ импортини 2021 йилга нисбатан 75 фоизга қисқартирганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

790

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг