Буюк Британия иқтисодиёти қисқаради
Олам
−
05 Декабрь 2022
7098Бугун, 5 декабрь куни “Confederation of British Industry” (SBI) Буюк Британия иқтисодиёти келгуси йилда 0,4 фоизга қисқаришини маълум қилди. Сабаби мамлакатда инфляция юқорилигича қолмоқда ва компаниялар инвестицияларни тўхтатиб қўйган. Бу иқтисодиётнинг узоқ муддатли ўсиши учун яхши оқибатлар олиб келмайди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзмоқда.
Конфедеренция прогнозларига кўра, 2023 йилда Британия иқтисодиёти 1 фоизга ўсиши кутилганди. Бироқ кутилмалар бундан ҳам паст бўлиши мумкин. Мамлакат CОVID-19’дан олдинги иқтисодий кўрсаткичга 2024 йилнинг ўрталарига қадар эриша олмайди.
Британия Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан табиий газ нархининг ошиши, шунингдек, CОVID-19 пандемиясидан кейин меҳнат бозорининг тўлиқ тикланмагани ва доимий равишда кам сармоя киритилишидан азият чекди.
CBI'нинг қайд этишича, Биританиядаги ишсизлик 2023 йил охири ва 2024 йил бошида 5,0 фоизга кўтарилади. Ҳозирда мамлакатда ишсизлик даражаси 3,6 фоизни ташкил қилади.
Британиядаги инфляция жорий йилнинг октябрь ойида 41 йиллик антирекордни “урди”. Яъни пулнинг қадрсизланиши 11,1 фоизни ташкил қилган. 2023 йилда эса ушбу кўрсаткич 6,7 фоизга тенг бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси