Буюк Британия Moderna вакцинасини маъқуллади

Жамият 1340
image

Буюк Британиянинг Дори воситалари ва соғлиқни сақлаш маҳсулотларини назорат қилиш бўйича мустақил агентлиги қироллик аҳолисини оммавий эмлаш учун Американинг Moderna компаниясининг коронавирус вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади. Бу ҳақда Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган хабарда айтилган.

“Бу яна бир ажойиб янгилик ва биз ушбу даҳшатли касалликка қарши курашишимиз мумкин бўлган яна бир қурол”, дейди ҳужжатда сўзлари келтирилган бўлим бошлиғи Метт Хенкок.

Препарат инглиз регуляторлари томонидан тасдиқланган учинчи вакцинадир. Буюк Британия аҳолиси аллақачон Pfizer ва унинг германиялик шериги BioNTech, шунингдек, инглиз-швед компанияси AstraZeneca ва Оксфорд университетидан вакциналар қабул қилмоқда. Британия оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Moderna вакциналарининг биринчи партиялари Буюк Британияга апрель ойигача етказиб берилмайди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3
t
×