Ўзбекистонлик ўсмир шахматчилар Бутунжаҳон шахмат олимпидасида 2-ўринни қўлга киритди

Спорт

−

image

Озарбайжоннинг Нахчиван шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси баҳслари якунланди. Мусобақада иккита жамоа бўлиб иштирок этган Ўзбекистон вакиллари ҳам совриндорлар қаторидан жой олдилар.

Ўзбекистон-1 терма жамоаси тўққиз тур давомида 7 та ғалаба, 1 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этиб, 15 очко билан 2-ўринни қўлга киритишди. Ўзбекистон-2 терма жамоаси эса 11 очко билан 7-поғонани банд этди.

Маълумот учун ўсмирлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 18 очко билан Туркия вакиллари ғолибликни қўлга киритишди. 13 очко тўплаган Озарбайжон-1 терма жамоаси кучли учликни ялунлаб берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг