Ўзбекистон “свет”сиз қолди. Энергетика вазирлиги йирик носозлик бўлганини айтди

Local

image

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 атрофида Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида электр энергиясида узилишлар кузатилди. Республиканинг Нукус, Сурхандарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё ва бошқа вилоятларда ҳам электр энергияси узилгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Энергетика вазирлиги ҳолат бўйича изоҳ берди. Унга кўра, энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади. Келтирилган ноқулайликлар истеъмолчилардан учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

5619

Rating

3

Rate this article

Share with your friends