Бутун Сурия бўйлаб интернет ўчирилди
Олам
−
25 Март
5899Сурия бўйлаб кенг кўламли интернет узилиши қайд этилди. Бу ҳақда NetBlocks халқаро интернет-мониторинг хизмати хабар берди.
“Реал вақт режимидаги тармоқ маълумотлари бутун мамлакат бўйлаб интернетнинг ўчирилишини кўрсатади, бу эса бир қанча шаҳарларга таъсир кўрсатган телекоммуникация узилишлари ҳақидаги хабарларни тасдиқлайди”, дейилади NetBlocks баёнотида.
Ҳозирча расмийлардан ҳеч қандай изоҳ йўқ. Катта миқёсдаги носозлик нима сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмаган.
Суриядаги вазият март ойи бошида, собиқ президент Башар Асад мансуб бўлган алавийлар ва янги ҳукумат тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар бошланганидан кейин ёмонлашган. Улар Латакия, Тартус, Хама ва Хомс вилоятларига таъсир кўрсатди. Тўқнашувлар қурбонларининг умумий сони 1,3 мингдан ошди.
Хавфсизлик кучларининг рейдлари 10 март куни якунланди. Сурия Мудофаа вазирлиги вакили Ҳасан Абдел-Ғани ҳукумат хавфсизлик кучлари “Башар Асаднинг ағдарилган тузуми қолдиқларини зарарсизлантиришга” ва вазиятни барқарорлаштиришга муваффақ бўлганини айтди.
Аввалроқ NetBlocks 2025 йил январида Сурия бўйлаб интернетнинг кўп соатлик узилиши ҳақида хабар берган эди. Ўшанда Алоқа вазирлиги ёпилиш сабаби сифатида “Асад режими қолдиқлари томонидан қилинган саботаж”ни келтирган эди.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
18:15