Бутун Россияга коронавирусга қарши вакцина тарқатиш бошланди

Олам

image

Россияда коронавирусга қарши ишлаб чиқариш бошланган “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси ҳудудларга юборилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Маълумотларга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Федерация субъектларига препаратни етказиб бериш учун логистика занжирларини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, юқори хавф остида бўлган фуқароларнинг COVID-19' га қарши эмланиши ҳам ташкил қилинади.

Аввалроқ, 2021 йил март-апрель ойларида дунё давлатлари аҳолисини Россияда ишлаб чиқарилган коронавирус вакцинаси билан эмлаш мумкин бўлиши хабар қилинганди. Ҳозирда вакцина синовининг учинчи босқичи бошланган.

Асосан Ғарб давлатлари Россия вакцинаси халқаро даражада тан олинган тўрт босқичли синовдан ўтмасидан фойдаланмаслигини маълум қилган. Улар ҳозирча “Спутник V”нинг самарали эканига шубҳа билан қараяпти.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия вакцина коронавирус

Баҳолаганлар

428

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг