Бўстонлиққа “свет” келди. Канатдагилар қутқарилди
Жамият
−
25 Январь 2022
12837Тоғлардаги дам олиш масканларининг дор йўлларида (канат йўли) бўлган фуқаролар қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Электр энергияси тармоқларида юзага келган узулишлар сабаб Бўстонлиқ тумани Чимён ва Белдирсой тоғ дор йўллари тўхтаб қолган. ФВВ қутқарувчилари томонидан Чимён тоғ дор йўлидан 20 нафар ва Белдирсой тоғ дор йўлидан 60 нафар жами 80 нафар фуқаролар хавфсиз жойга олиб тушилган. Айни вақтда ФВВ қутқарувчилари жойларда зарурий тадбирларни амалга оширмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, вазирликнинг қўшимча қилишича, Бўстонлиқ тумани Чимён, Белдирсой ва Амирсой тоғ дор йўлларида электр энергияси таъминоти тикланган. Ҳозирда дам олиш комплекслари одатий иш режимида ишламоқда.
LiveБарчаси