Бўстонлиқдаги ерни $3 млнга сотаётган Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси ушланди
3-саҳифа
−
16 Апрель 2022
12789Кеча, 15 апрель куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ер майдонини 3 млн АҚШ долларига сотишга уринган Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси ва унинг шериклари ушланди.Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бўстонлиқ тумани ҳокимининг тегишли қарори билан “M.B.B.” масъулияти чекланган жамиятига 30 млн АҚШ доллари миқдорида инвестицион лойиҳани амалга ошириш шарти билан мактабгача таълим муассасаси ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилиши учун 40 гектар ер майдони ажратилган.
Бироқ, МЧЖ мансабдор шахслари бугунги кунга қадар ушбу ер майдонида қурилиш ишларини амалга оширмасдан Элмурод исмли шахс орқали 3 млн АҚШ долларига сотаётгани ҳақида тезкор маълумот олинган ва тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, 40 гектар ер майдонига эгалик ҳуқуқи бўлмаган тўрт нафар тадбиркор ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси фуқаро Д.А.га 3 млн АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, олдиндан 180 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ушланган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
LiveБарчаси